Ўшлик аёл уч боласи билан уйдан хайдалган

2-3

У шаҳардаги Прежевальский кўчасида куёви билан 6 йил давомида яшаб келган. Ўтган йили умр йўлдоши вафот қилгандан сўнг бир ой ўтиб, куёвининг тоғаси уй менинг номимда деб, уларни қувиб чиқарган. Шундан буён аёл қизлари билан яшаб келмоқда. Шу пайтгача бу уй тоғасининг номида эканлигидан Манзуранинг хабари бўлган эмас.

«22 сентябр куни куёвим вафот этди. 16 октябрда мени уч болам билан чиқариб юборишди. Уйни қулфлаб қўйишди. Киргизманглар, деб қўшниларга ҳам тайинлаб кетибди. Мен ўз уйимга нима учун киролмаслигим керак? Бу уйда авария ҳолати бўлган. Биз куёвим билан бирга уйни таъмирлаган вақтимизда ҳозир уй талашаётган Абураим Аманбаев бирор марта ҳам қурилиш қилманглар, бу мени уйим деб келмаган. Биз у пайтда уй унинг, куёвимнинг тоғасини номида эканини билган ҳам эмасмиз.», дейди Манзура Мирвасилова.

У пешона тери билан топган пулини уйни қайта таъмирлашга сарфлаганини айтиб арзланди. Таъкидлашича, томни қайта очиб ёпишга тоғаси аралашамаган. Уй тоғанинг номида бўлганига қарамай коммунал тўловлар Шухрат Мирвосиловнинг яъни Манзуранинг марҳум турмуш ўртоғи номига келади. Ҳозирги пайтда талашилаётган уйда ижарачилар пул тўлаб яшашмоқда.

Манзуранинг эски қўшниси Антонина Абсаматова кўп йиллар мобайнида улар билан қўшни яшаганини ва Манзурани турмуш ўртоғинг кутилмаганда қазо қилиши ортидан уйдан қувилганини тасдиқлайди. Қўшни бу ҳолатни тўғри эмас деб ҳисоблайди.

«Турмуш ўртоғидан сўнг Манзуранинг уйида муаммолар пайдо бўла бошлади. Қариндошлари унинг бу уйда яшашига қарши бўлиб, уни ҳайдаб чиқаришди. Бу тўғри эмас. Манзура бу уйда яшаб келган ва Шуҳратбекдан уч қизи бор.», дейди қўшни аёл.

Уйни олиб-сотиш бўйича шартнома Абдураим Аманбаев билан тузилган. Шартномани бекор қилиш учун Манзура Мирвасилова шаҳар судига мурожаат қилган. Бироқ айрим қоғозларда камчиликлар бўлганлиги боис иш кўрилган эмас.

Мазкур иш билан шуғулланаётган «Ҳақиқатга йўл» ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг раҳбар ўринбосари Р. А. Уй 2011-йили А. Аманбаев номига расмийлаштирилганини, аммо у14 йил давомида бу уйда яшамаганини айтади.

«Қўшнилар ҳам Абдураим Аманбаевни билишмайди. Фақат уйнинг олди-сотдиси унинг номига расмийлаштирилган экан.», дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Талаш бўлган уй Абураим Аманбаевнинг номида. У бу уйни ўз пулига сотиб олганлигини ва бунга далил сифатида ҳужжатлари борлигини айтди. Бироқ, у интервью беришдан бош тортди. У талаш бўлаётган уйни Шуҳрат Мирвасиловнинг синглисини номига ўтказиб беришни режалаштирмоқда.

Манзура Мирвосилованинг адвокати эса тегишли ҳужжатлар тўплангач уй даъвоси бўйича қайтадан судга мурожаат қилмоқчи.

Биз, 10.09.2015

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*