Мактаб бору-транспорт йўқ

Ўшлик Калис Жумабаеванинг фарзанди Нурбек 1-гуруҳ ногирони бўлгани сабаб, уни болалар боғчасига беролмаган. Мактаб ёшига етганда эса қайси мактабга беришга ўйланиб қолди. Ўшда имконияти чекланган болалар учун маҳсус мактаб борми деган савол унинг ҳаёлида чарҳ ура бошлади. Минг афсуски, Ўшни яхши билган Калис опанинг кўз олдига бундай мактаблардан биронтаси келмади. Сўраб суриштируви натижасида “Улибка” жамоатчилик марказида имконияти чекланган болаларга иҳтисослашган мактаб очилганидан ҳабардор бўлгач, Нурбекни шу жойга олиб келди.

3-1

Мактаб эшитиш қобилияти суст ва ўз ҳолича харакатланишга имкони бўлмаган болалар учун ҳайрия ташкилотлари кўмагида очилган бўлиб, жонкуяр кишилар томонидан жиҳозланиб керакли шарт-шароитлар тузилган. Буни кўрган Калис опа бениҳоя хурсанд бўлиб кетиб, бироз кўз ёш тўкиб олишга улгурди ҳам.

Аммо.., аммо яна бир нарса Калис опани бироз ўйлантириб қўйди. Нурбекни мактабга жойлаштирди дейлик. Улар яшайдиган ҳудуд билан мактаб оралиғигача бир нечта транспорт воситаларига тушиб келиш керак. Ногиронлар аравачасида оёқлари ишламайдиган болани мактабга олиб бориб-келиш мушкуллиги унинг юрагини яна увиштириб юборди.

Наҳот, 3000 йиллик тарихга эга шаҳримиз бор деб бонг урадиган етакчи раҳбарлар  ногиронлар учун шароитлар яратиб беришмаган деган саволга жавоб топа олмай шу вақтгача ўйланиб келмоқда.

Алсуу янги мактабга ўтди

Ўш шаҳрида жойлашган ижтимоий хизмат маркази томонидан имконияти чекланган болалар учун очилган мактаб 4 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 10-сентябр куни янги ўқув йилининг биринчи дарси ўтилиб, унга келган ота-оналар ва болалар имконияти чекланган болаларни билим олиши  учун қилинган ишлардан миннатдор эканлигини билдиришди. Гапириш имконияти бўлмаган Алсуу Жаркова аввал бошқа бир мактабда қисқа  вақт таълим олган. Маълум бир сабаблар билан мактабни ташлашга мажбур бўлган. Бугун чала қолган саводини чиқариш учун бу мактабга келиб, янги дўстлар ортирганидан мамнун эканлигини қўл харакатлари ила онаси орқали бизга тушинтириб берди.

Алсуунинг бувиси Наиля Кадерованинг билдиришича, қизини мактабни ташлаб келишига бир неча сабаблар бор.

“Қизимни кар ва соқовлар мактабига бердим. Номини айтмайман, чунки улар ҳафа бўлмасин дейман. Бир куни қизимнинг билимини текшириб кўрсам ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини сездим. Бундам мактабни нима кераги бор, устига-устак йўли ҳам узоқ деб жўнатмай қўйдим. Бугун дарс бошлаган янги мактабда эса шаротитлар етарли экан. Аммо бизни яна бориб-келиш масаласи қийнамоқда. Чунки қизимнинг қулоқлари эшитмайди. Шунинг учун ўзим олиб келишга мажбурман. Басафлат бўлгани учун ҳайдовчиларга бу ўқувчи деб бир сом тўлашга уялиб, икаламиз учун хар бир транспорт учун 10 сомдан тўлашга мажбурман.”, -дейди Наиля Кадерова.

3-12

Ижтимоий таксини қайта тиклаш учун донорлар керак

Бундан 2-3 йил аввал имконияти чекланганлар учун ижтимоий таксилар ишлар эди. “Бунинг учун лицензия ва алоқа бўлимидан тегишли ҳужжатларга эгамиз. Лекин, буни қайта ишга тушириш учун жой, диспедчерлар ва энг асосийси лойиҳани қўлловчи донорлар керак. Имконияти чекланганлар учун беминнат такси хизмати керак ва буни ишга тушириш учун мутаҳассисларни жалб қилиш зарур. Бунинг учун лойиҳа ёзишга ва керакли юмушларни бажаришнинг ўзи бир катта иш. Бунинг учун мен вақт ажрата олмаяпман. Аввалги лойиҳа орқали имконияти чекланганлар учун яхши самара берган. Яна бу хизмат йўлга қўйилса жуда яхши бўлар эди”, – дейди “Smile.KG” Жамоатчилик жамғармаси раисаси Лариса Кузнецова.

Ушбу такси хизмати яна йўлга қўйилса, имконияти чекланган болаларнинг билим олишига  катта хисса қўшган бўламиз. Бунинг учун  фақат ташаббускорлар етишмаяпти ҳалос.

Донорлар янги йилдан бошлаб, таксини йўлга туширишга ваъда беришди

БМТнинг тарққиёт дастури лойиҳалари бўйича, мутаҳассис Шарабиддин Таировга Ижтимоий таксини қайта тиклаш учун нима қилиш керак, манашу масалани ҳал қилиб бериш учун БМТТД ёрдам бера оладими деб сўраганимизда, У шундай жавоб берди.

“Сентябр-октябр ойларида биз эски лойҳаларнинг ҳисоботи билан ва янги йилга янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланамиз. Сизлар яхши масалани кўтарибсизлар. Биз бу борада сўраб-суриштириб, янги йил иш режасига киритишга ваъда бераман. Худо ҳоҳласа январ ойидан бошлаб, ижтимоий такси хизмати яна фаолият кўрсата бошлайди”, -деди Шарабиддин Таиров.

Бу мақола орқали имконияти чекланган болаларнинг билим олишига тўсқинлик қилаётган яна бир муаммо ҳал этилишига йўл топилди. Ўйлаймизки, орамизда қандайдир ҳайрия ишларни қилишни ният қилиб, лекин буни топа олмаётган ҳамюртларимизга имконингиз бўлса мана шундай ишларга ўз ҳиссангизни қўшсангиз, сизни Тангрининг ўзи хар томонлама қўллаб қувватлашига ишончимиз комил.

«Данные материалы были подготовлени при содействии проектов ПРООН и Министерства иностранных дел Финляндии «Расширение доступа к правосудию в Кыргызской Республике» и «Совершенствование Верховенства права и доступ к правосудию в целях обеспечения устойчивого мира».

Биз, 12.10.2015

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*