Биометрик кўрикдан ўтмаса пенсия берилмайдими?

2-2

Юқоридаги савол билан жалолободлик 74 ёшли эр-хотин Эльдар ва Мавлигул Бекбулатоваларнинг тинчи йўқолган. Уларнинг айтишларича, ҳар иккиси ҳам оғир хасталик туфайли кўчага чиқишолмайди. Биометрик кўрикдан ўтиш айни қизиган паллада такси кира қилишиб, Чингиз Айтматов бошқарувига келишган. Тумонат одам кўплигидан паспорт столига боришган. У ерда ҳам ўтолмай уйларига қайтишган.

Ҳар икки ерда ҳамқариялар кўплиги боис, уларга ҳеч ким навбат беришмаган. Ваҳолангки, Эльдар аканинг қон босими жуда паст бўлиб, юрган йўлида ҳам йиқилиб тушади, боз устига оёқлари оғрийди. Мавлигул опа эса юқори қон босим билан юради. Қўшниларининг айтишича, уларнинг уйларига кун ора “Тез ёрдам” машинаси келади.

Қарияларнинг хасратидан чанг чиқади, уйларига ҳафталаб сув келмайди, йўқ сувга пул тўлаш керак. Чиқинди учун, электр энергияси, қиш келяпти, ўтин-кўмир масаласи. Маҳалла комитети раиси Хасанбой Маматалиев қарияларга эътибор қаратмайди, мэрия томонидан ҳечқандай моддий ёрдам берилмайди.

Мавлигул аянинг айтишича, Эльдар ака билан 34 йил бирга турмуш қуриб тотув ҳаёт кечиришган. Эльдар ака газ-электр пайвандловчи бўлиб пенсияга 2001 йил чиққан. Очиқ турдаги “Келечек” ҳиссадорлик жамиятида яна 8 йил ишлаган. Ишхонаси ҳам, мэрия ҳам улардан хабар олмайди. Ўзи бўлса шаҳардаги консерва заводида бухгалтер бўлиб ишлаб пенсияга чиқишган. Фарзанд кўришмаган. Касалманд бўлиб қолишгани учун кўчага чиқишолмайди. Бозор-учарни ҳамқўни-қўшнилар ёрдамида қилишади. Пенсия пулларини почта ходимлари кеч олиб келишганидан норози.

Яна бир сўз: “Биометрик паспорт олмаганларга сентябрдан пенсия берилмас экан”, деган миш-миш тарқалгани уларни янада тинчини олибди.

Қарияларнинг саволларини Чингиз Айтматов бошқаруви етакчиси Максат Жусупбековга етказдим:

– Бошқарувимизда тўшакка михланиб қолган ногирон ва қарилиги туфайли кўчага чиқолмайдиган 25 фуқаро бор. Уларнинг рўйхатини паспорт бўлимига ўтказиб берганмиз. Сиз айтган Бекбулатовлар оиласига ҳам мутахассислар бориб, биометрик кўрикдан ўтказишади. Биометрик кўрикдан ўтмаса пенсиялари тўхтатилади, деган миш-мишларга қарияларимиз ишонмасликлари лозим. Уларнинг пенсияси Ҳукуматимиз томонидан берилади. Тўхтатиб қўйишгаҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, – деди М. Жусупбеков.

Демак, хижолат бўлишга ҳечқандай асос йўқ.

Раънохон Мамитова, Биз, 10.09.2015

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*