Сулаймон тоғи ЮНЕСКОдан чиқмаслиги учун, атрофидаги ишхоналар бузилиши керак-ми?

biz17-2

Сулайман тоғи  ЮНЕСКОнинг  мерослар рўйҳатидан  чиқиш ҳавфи остида турибди. Шу сабабли премьер-министр Темир Сариев бундан бир ой аввал тоғ атрофидаги қурулишларни сурдириш бўйича топшириқ берган. Ҳозирда комиссия тузилиб, бузиладиган биноларнинг эгалари билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида премьер-министр Темир Сариев ҳукуматнинг тўлиқ таркиби билан Сулаймон тоғнинг ҳолати билан танишган. Унда ҳукумат раҳбари Сулаймон тоғ ЮНЕСКОнинг мерослар рўйҳатидан чиқиб қолиш хавфи бор эканлигини таъкидлаб, ноқонуний қурилашларни олиб ташлаш вазифасини қўйган эди. Унинг асосида махсус комиссия ташкил қилиниб, тегишли чораларни кўриш таъкидланган. Мазкур ишни амалга ошириш учун маданият министри Алтинбек Максутов масъул бўлган.

“Бу масала шу вақтгача ҳал бўлмай келмоқда. Тоғнинг остида уйлар, кафелар каби нотўғри қурилишлар бор. Сулаймон тоғи ЮНЕСКОнинг тарихий мажмуалар рўйҳатида бўлиши, бу бизнинг юртимизга сайёҳларни жалб қилади. Шу орқали юртимизнинг сайёҳлик соҳаси ривожланади”,деди Маданият, маълумот ва сайёҳлик министри.

Сулаймон тоғининг ёнида яна бир тарихий мажмуа 17-асрларга тааллуқли бўлган Асад ибн Бурхия гумбази Фарғона водийсидаги энг уникал ёдгорликларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Лойиҳа бўйича гумбаз йўлдан аниқ кўриниб туриши керак. Лекин уни “Айдар-Ата” кафесининг биноси тўсиб турмоқда.

Ҳозирги вақтда Сулаймон тоғининг атрофида сурдирилиши керак бўлган тўрт объект бор. Уларни бузиб ташлаш масаласи кўп вақтдан буён ҳал этилмай келади. Беш йилдан бери Сулаймон тоғ музей комплексининг раҳбарияти қурилиш эгалари билан судлашиб келади. Суд “Айдар-Ата” кафеси бузилсин деган қарор чиқарган. Музей раҳбариятининг маълумотига кўра, 2016-йилгача Сулаймон тоғ атрофидаги объектлар олиб ташланади.

“Шу билан бирга тоғнинг шарқий томонида “Ўшторгмонтаж” ишхонаси ҳам бор. У 2000 йилда кўчирилиш керак эди. Аммо  шу вақтгача натижа йўқ. Бундан ташқари шимолий қисмида газ қуйиш шаҳобчаси бор. Бу ҳам сайёҳлар учун ҳавфли ҳисобланади”,-деди  Сулаймон тоғ миллий-тарихий археология музей комплексининг илмий ишлар бўйича раҳбар ўрин босари Хайрулла Ибайдуллаев

Топширилган вазифа асосида тегишли ташкилотлар, прократура,  маҳаллий ҳукумат ва адлия минстрлигининг ходимларидан комиссия ташкил қилинган. Музей раҳбариятининг сўзларига кўра, қурулишларни бузиб ташлаш ишлари тезлатилиб, келаси  йилга тайёр бўлади.

“Сулаймон тоғининг атрофидаги ноқонуний қурилишлар унинг қадимийлигини, тарихий кўринишини бузиб турибди”,- дейди Ўш шаҳар вице-мэри Ильич Эргешов.

Ҳукумат раҳбари маҳаллий ҳукумат вакилларига мазкур музейнинг йўлларини ва ичини таъмирлаш вазифасини топширган. Таъмирлаш ишларининг умумий смета нархи 30 млн сом атрофида бўлади. Мазкур маблағ давлат ғазнасидан ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Сулаймон тоғи 2009 – йилда  ЮНЕСКОнинг рўйҳатига киритилган.

Мақола БМТТД ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигидаги «Қирғизистон Республикасида суд адолатидан фойдаланишни кенгайтириш” ва “Барқарор тинчликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқ ҳамда адолат устуворлигини такомиллаштириш” лойиҳалари кўмагида тайёрланди.

“Биз”, 09.11.2015

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*