Кўзи ожиз ва кўриш қобилияти суст болалар инглиз тилини мукаммал ўргана бошлади

1

Ўш шахрида кўзи ожиз ва кўриш қобилияти суст болалар учун иҳтисослашган маҳсус мактаб–интернатида яқинда интенсив усулда қўшимча инглиз тили ўргатила бошлади. Икки йилга мўлжалланган лойиҳа “Access Microscholаrship” дастури асосида амалга оширилмоқда. Унинг асосида болалар учун инглиз тилини мукаммал ўрганиш билан биргаликда Америка маданияти ва тарихи билан атрофлича танишиш имкони яратилди. Дастур фаолияти бошланганига эндигина икки ой бўлсада иқтидорли ўкувчиларнинг кўпчилиги инглиз тилида эркин ва равон сўзлашни ўзлаштириб олишганини таъкидлашмоқда.

“Аввал мактаб тартиби бўйича ҳавтасига 4 соат инглиз тили сабоғини ўтардик. Янги лойиға бўйича дарслар ҳар ўқув кунига қўйилди ва ўқитиш услуби ҳам ўзгачалиги билан ажралиб туради.” дейди ушбу мактабнинг 10 синф ўқувчиси Назгул Жороева.

Кўзи ожиз ва кўриш кобиляти суст болалар учун иҳтисослашган маҳсус мактаб –интернатида аввал инглиз тили тўгараклари очилган бўлса, инглиз тилига талаб ортиб боргани сари биз учун янада яхши имкон яратилди дейди яна бир ўқувчи

“Замон ўзгармоқда хатто қўлимиздаги телефонларнинг дастурлари ҳам инглиз тилида баён этилган. Биз мактабимизда ташкил этилган бу имкониятдан унумли фойдаланиб, инглиз тилини мукаммал ўрганишга бел боғладик. Дўстларим орасида инглиз тили орқали биз ҳам давлатлараро дипломатик ишларда ишлашимиз ёки Америка, Англия каби буюк давлатларда таҳсил олиш умиди уйғонди.” деди қувончларини биз билан бўлишган 11 синф ўқувчиси Эрмек Зундуев.

Мактаб –интернатининг бош тарбиячиси Айгул Кудайкулова ҳам 5-11 синф ўқувчилари орасида инглиз бўлган бўлган қизиқиш кундан кунга ортиб бораётганини тастиқлайди.

Мазкур дастур Қирғизистонда дастлаб 2008-йили Қант ва Қизилқия шаҳарларида иш бошлаган бўлиб, ҳозир у давлатимизнинг барча ҳудудларига кенг ёйилмоқда. Унинг натижасида айрим ўқувчилар олий ўқув юртларининг инглиз тили йўналишига иккиланмай ҳужжат топширишиб имтихонлардан ўтишмоқда дейди АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси вакили Шелли Сивер

“Access Microscholаrship дастурининг мақсади ижтимоий кам таъминланган ва имконияти чекланган иқтидорли болаларни мустақил ҳаётга қадам ташлашига кўмаклашишдан иборат. Дастур доирасига кириш учун талаб ва танловлар юқори даражада бўлишига қарамай Қирғизистонда бунга талаб ортиб бормоқда.” дейди АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонасининг жамоат билан муносабатлар бўлими бошлиғи Шелли Сивер.

Аксес дастури келажакда нафақат имконияти чекланган болаларнинг балким Қирғизистондаги барча мактаб ўқувчиларини инглиз тилини мукаммал билишлари учун янги режалар устида иш олиб бормоқда.

Мақола БМТТД ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигидаги «Қирғизистон Республикасида суд адолатидан фойдаланишни кенгайтириш” ва “Барқарор тинчликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқ ҳамда адолат устуворлигини такомиллаштириш” лойиҳалари кўмагида тайёрланди.

Биз, 18.01.2016

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*