Давлат томонидан участкаси тортиб олинганлар яна ер олса бўладими?

7

Инамкан Эгамбердиева 8 йил аввал участка олган ва ўз вақтида қизил китоб қилмаган. Бунинг ортидан Қорасув районининг фуқароси Инамканга участка бўйича берилган ҳужжатлар суд томонидан 2015-йили бекор қилинган.

– Шунга кўра, унинг номидаги участка йўқ ҳисобланиб,  давлатдан бир марта бепул участка олиш ҳуқуқидан фойдаланиш ва янги участка учун ҳужжат топширса бўлади,- деди Қорасув район архитектурасининг раҳбари Нурали Аматов.

Таъкидлаб ўтсак, Инамкан участка олганидан кейин орадан 4 йил вақт ўтиб давлат рўйҳатга олиш хизматига борганда унга тегишли ер майдони бошқа бировнинг номига расмийлаштирилгани маълум бўлганини айтиб чиққан эди.

Участка икки одамга берилишида албатта биринчи ер учун ҳақдор одам айбдор бўлади дейди Қорасув район давлат рўйҳатга олиш бошқармасининг раҳбар ўринбосари Жиргалбек Атамов.Унинг қўшимчасига кўра, фуқароларга ер участка берилганда 30 кун ичида чегараларини аниқлаб, 3 йил ичида қурилиш қилмаса ерни давлат қайтариб олади.

Ҳозирги вақтда Инамкан Эгамбердиеванинг ери суд томонидан олингани ҳисобга олган ҳолда унинг номида ҳеч қандай ер участкаси қолмайди. Бошқача айтганда унинг давлатдан бир марта бепул участка олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй қуриш учун пойдевор тиклаган Инамканга сарфлаган ҳаражати тўланиб, ер учун навбатга қўйилиб, гали келганда ер майдони ажратилиши маълум қилинди.

Мақола БМТТД ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигидаги «Қирғизистон Республикасида суд адолатидан фойдаланишни кенгайтириш” ва “Барқарор тинчликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқ ҳамда адолат устуворлигини такомиллаштириш” лойиҳалари кўмагида тайёрланди.

Биз, 18.01.2016

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*