Ўқувчиларни олмаган маршрут хайдовчисига қандай жазо бор?

Ўш шаҳрининг ота-оналари фарзандларини маршрут таксилари олмаётганидан норози бўлишмоқда. Кичик автобусларнинг ўқувчиларни олмагани етмаганидай, ҳайдовчилар ҳам уларга қўпол муомалада бўлишади, дейди айрим ота-оналар.

Шаҳардаги баъзи бир кичик жамоат транспортлари ходимлари мактаб ёшидаги ўқувчиларни олмай кетишади. Айниқса, эрталабда дарсга кетиш вақтида бу ҳол кўп учрайди, деб билдирди ўз исмини ошкор қилишни истамаган Ўш шаҳрининг яшовчиси.

“Троллейбус, автобуслар тўхтаб, олади. Аммо кичик маршрутлар болаларимизга тўхтамайди. Ҳаттоки, мен ўзим ўғлимни ёнида туриб, мактабга кузатиб қўйган чоғимда ҳам, ёнимда фарзандимни кўриб, тўхтамай ўтиб кетади”,- дейди суҳбатдошимиз.

Ўш шаҳридаги мактабларнинг бирида таҳсил олаётган Азизбек Нурматовнинг сўзларига кўра, жамоат транспортларига юқори синф ўқувчилари чиққанида улардан ҳайдовчилар йўл ҳақини 10 сом миқдорида олади. Баъзи вақтларда уларнинг бўйини рўкач қилиб, кўпроқ пул тўлашни талаб қилади.

“Маршрутга чиққанимда бир сомдан пул берсам, норози бўлиб, сен мактаб ўқувчисимисан. Бергандан кўра, бермай қўймайсанми, бўйингни қара. Сени ким ўқувчи дейди, дейишади ҳайдовчилар”,- деди  Азизбек Нурматов.

Ўқувчиларни олмаган йўловчиларни ташувчи жамоат транспорти ходимларига нисбатан босқичма-босқич чоралар кўрилади. Уларни ҳатто йўналишдан олиб ташлашгача борилади. Фақатгина бу борада ота-оналар аниқ фактлар билан мурожаат қилишса, деб билдирди Ўш шаҳар йўловчиларни ташиш агентлигининг раҳбари  Нурлан Курманбаев.

“Сентябрь ойининг бошидан бери уч нафар ҳайдовчини микроавтобуси билан бирга йўналишдан олиб ташладик. Сабаби улар ўқувчиларни мактабга кетаётган вақтда олмаган ва улар дарсга кеч қолган”, – деди у.

Бироқ, Ўш шаҳридаги №7 кичик маршрут такси ҳайдовчиларининг таъкидлашича, қонунга кўра бир маршрутга тўрттадангина ўқувчини олиш мумкин экан. Аммо куннинг тиғиз вақтида бир маршрутга 10-20 нафарга яқин ўқувчи чиқиб олишади. Катта ёшдаги йўловчиларни олишга эса имконият қолмайди ва улар белгиланган режани бажара олишмайди. Ҳайдовчиларнинг кўпчилиги, автомобилни ижарага олганидан, ижара ҳақини ҳам баъзи вақтларда тушган даромаддан чиқара олмайди.

Ўш шаҳар йўловчиларни ташиш агентлигининг раҳбари  Нурлан Курманбаевнинг сўзларига кўра, биргина Ўш шаҳрида ўқувчиларнинг йўл ҳақлари бир сом. Пойтахт Бишкекда ҳам йўл кира ўқувчилар учун 10 сом эканлигини айтиб ўтди.

«Данные материалы были подготовлени при содействии проектов ПРООН и Министерства иностранных дел Финляндии «Расширение доступа к правосудию в Кыргызской Республике» и «Совершенствование Верховенства права и доступ к правосудию в целях обеспечения устойчивого мира».

Биз, 12.10.2015

Оставьте первый комментарий

Оставить комментарий

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*