Ўшлик уч эгизакни дунёга келтирган аёлга давлат томонидан ёрдам кўрсатилмаган

Мухайё Юлдашева ўзининг уч эгизлари билан
Мухайё Юлдашева ўзининг уч эгизлари билан
Мухайё Юлдашева ўзининг уч эгизлари билан

Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи Мухайё Юлдашева бундан икки йил олдин, аниқроғи 2013-йилнинг 1-май куни уч эгизак Хасан, Хусан, Хусниддинни дунёга келтирган. Бир қиз икки ўғилни тарбиялаётган Расулжон Юлдашев билан Мухайё Юлдашевалар бирданига олти фарзандни ота-онасига айланишади. Бироқ уларга давлат томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган.

“Фарзандларим дунёга келгандан кейин ўша вақтдаги шаҳар мэри 5 минг сом суюнчи пулини берган. Уч эгизни боқиш осон бўлмади. Буларга ҳар бирига биттадан уч маҳал кунига тўққизта таглик кетади. Бундан ташқари еб-ичиши, бошқа нарсалари бор. Шунга давлатдан бирор ёрдам бўлса яхши эди”, – дейди она.

Бундан ташқари она фарзандалари учун “пасобия” олишга ҳам ҳаракат қилган. Бормаган ери қолмаган. Унга куёви давлат ишида ишламагани учун нафақа пули ажратилмаслигини айтишган.

“Уй бошлиғи давлат ишидан ишламаса ёрдам пули берилмайди, дейишди. Катта боламни ҳам бирортасига “пасобия” олмаганман. Бундан ташқари қайнота, қайнона қарамоғида бўлганларга ҳам ёрдам пули ажратилмас экан”, – деди М. Юлдашева.

“Куёви бирор ерда ишламай,  давлатга солиқ тўламаса фарзандлари учун “пасобия” берилмайди. Куёви ўтгандан кейин, ҳар бир боласига минг сомдан нафақа пули тўлана бошланган. Бироқ бизнинг шаҳримизда учта туққанлар учун алоҳида рағбатлантириш кўриб чиқилмаган”, – деди Ўш шаҳар ижтимоий ривожлантириш бўлими етакчи мутаҳассиси Айнура Кўлбаева.

Мухайёнинг куёви Расулжон Юлдашев шу йилнинг март ойида оғир ҳасталикдан оламдан ўтиб кетган. Ундан кейин у қайнотасининг моддий қарамоғида қолган.

Ҳозирги кунда уч сотих уйда Мухайёнинг олти нафар фарзанди билан бирга яна учта оила истиқомат қилади.

“Бу уйда деярли бола-чақалар билан бирга 18 жон яшаймиз. Қайнотам ишлайди. Қайнонам нафақа олади. Уларнинг пули рўзғордан ортмайди. Болалар катта бўляпди. Улар учун алоҳида уй керак. Куёвимни номига ер участкаси олинган экан. Бироқ қачон олган, қачон сотган билмайман. Биз турмуш қуришимиздан олдин олишганда зарур иш юзасидан сотишган экан. Иложи бўлса уй берса яхши бўлар эди. Ёш болаларим билан уй солишга қурбим етмайди. Бундан тушқари ҳозирги кунда эгизакларимни бола боғчага ҳам жойлашим керак. Мен булардан ортиб бирор ерда ишлай олмайман. Нима қилишни билмаяпман”, – дейди қаҳрамонимиз.

Мазкур хўжалик ҳудудий кенгаш кам таъминланган оилалар қаторига кириб, кенгаш томонидан ҳам мазкур оилага уй берилиши бўйича бир неча марта ёзма мурожаатлар юборилган. Бироқ барчаси жавобсиз қолган.

“Уч эгизак туғилган вақтда моддий ёрдам кўрсатиш бўйича давлатда расмий ҳужжат  ишлаб чиқилмаган. Биз шу масалани ҳал этиш учун ижтимоий ривожлантириш бўлимига 2016-йилги режасига киритиб, уларга моддий томондан ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳа устида ишляпмиз. Бу оилага келадиган бўлсак, бизга ариза билан келсин, уларнинг шароитини текшириб чиқамиз. Кейинги йилга уларга уй беришга ҳаракат қиламиз. Бироқ қачон ва қаердан уй берилади ҳозирча номаълум”, – деди Ўш шаҳар мэриясининг ижтимоий ривожлантириш бўлими мутаҳассиси Кутман Камчиев.

Учта эгизак туғилган вақтлар кам учрайди. Бу йили Ўш шаҳрида учта эгизак туғилган ҳолати рўйҳатга олинмаган. Сўнги беш йил давомида шаҳарда иккита оилада учта эгизаклар дунёга келган. Уларга давлат томонидан ёрдам бўйича маҳсус қонун йўқ  бўлса ҳам, баъзи вақтларда турли миқдорда ёрдам кўрсатиб турилади. Асосан ёрдамлар пойтахтда кўрсатилиб, ўлканинг бошқа ҳудудлари эътибордан четда қолмоқда. Масалан, шу йили Бишкекда туғилган учта эгизак учун бир миллион сом моддий ёрдам кўрсатилган.

Мақола БМТТД ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигидаги «Қирғизистон Республикасида суд адолатидан фойдаланишни кенгайтириш” ва “Барқарор тинчликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқ ҳамда адолат устуворлигини такомиллаштириш” лойиҳалари кўмагида тайёрланди.

“Биз”, 07.12.2015

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*