Жума намозга бориш муаммо яратадими?

namaz

Ўш шаҳрида мактаб ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари ва ишхона-муассаса  ходимларининг бугунги кунда жума намозига дарс жараёнида ва иш вақтида кетаётган ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Ўшдакуч органлари, дин вакиллари, маданият вакилларива ёшлар иштирокида бўлибўтган анжуманда айтилди.

Ўш шаҳар яшовчиси Мансурнинг сўзларига кўра, жума кунлари бирон бир иш билан идораларга борсанг ҳеч ким бўлмай қолади. Жума намозга кетиш баҳонаси билан, иш ўрнига қайтмаслик ҳолатлари ҳам кузатилади.

“Ишхонада ишлайдиганлар қонунга амал қилишмаса ҳам бўлаверадими?“,- дейди у.

Қирғизистон Конституциясига таянган ҳолда олиб қаралса, бизнинг республикамиз динга асосланмаган давлат. Исломий давлатлар қаторига кирмайди. Шунинг учун ҳам биз Конституцияга амал қиламиз. Маориф қонунларига кўра, жума куни дам олиш эмас, иш куни ҳисобланиб, бу кунни ўзгартиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу ҳақда  ЎшДУнинг доценти Жолдошбек Ботоноев билдирди

“Ўқувчилар, талабалар шу билан бирга ишхона ходимларининг жума намозига иш вақтида, дарс жараёнида кетиб қолишига икки томонлама қараш мумкин. Биринчиси уларнинг ҳамма нарсани ташлаб намозга боришлари бу имонининг бутунлигини исботласа, иккинчи томондан уларнинг бу ҳаракатлари давлат ҳавфсизлиги учун ҳавфли десак бўлади”,- дейди Жолдошбек Ботоноев.

Унинг қўшимча қилишича, диний ва дунёвий ўқув юртларида бир хил қонун бажарилиши керак. Яни ҳаммаси маориф вазирлигининг қарорларига амал қилишлари лозим.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, мазкур кўриниш жума кунлари авж олади. Синфларда камида 10 нафарга яқин ўқувчи гурухларда 10-15 талаба дарсни ташлаб жума намозларига кетишади.

Ўш шаҳар таълим бошқармалиги бунгача дарсдан кетиб намозга бораётган ўқувчилар бўйича огоҳлантиришлар берилганини хабар берган.

Теолог Самаган Мирзаибраимовнинг сўзларига кўра, сўнги вақтларда ўқувчилар билан талабалар дарс вақтида жума намозига кетишаётгани кўпайиб бораётгани кузатилмоқда. Улар жума намозини баҳона қилиб, бошқа йўлларга бориши мумкин. Чунки уларни назорат қиладиган механизм йўқ.

“Қонун бўйича олиб қараганда талаба қандай вақтда бўлмасин, дарсдан қолмаслиги лозим. Шу боис давлат томонидан ёшларга дарс вақтида жума намозга бориши тўғрисида қарор қабул қилинмагунча, бу масала давом этаверади”,-дейди С. Мирзаибраимов.

Самаган Мирзаибраимовнинг таъкидлашича, мусулмон фарзанди учун жума намози фарзлигини била туриб бормаслиги, уни аросат кўчасида қолдиради. Шунинг учун давлат уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб берадиган қарорни қабул қилмагунича, бу масала  ҳал бўлмайди.

Ўш шаҳар яшовчиларининг фикрларига кўра, ҳар нарсанинг иложини қилса бўлади. Масалан, тушлик вақтини соат 13.00дан 14.00га қадар жилдириб, ўша вақтда намозга бориб келиш мумкин.

Дин вакили Имомали Боронов жума намози вақтида ўқувчи, талаба ва ишхона ходимларининг ўз жойларини ташлаб кетишлари нотўғрилигини, давлат қонунларига бўйсуниш кераклигини таъкидлайди.

“Жума намозига улгурмаса, пешин намозини уйга бориб ўқиб олса ҳам бўлаверади”,-дейди дин ходими.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат  тегишли вазирликлар, идоралар томононидан қаттиқ назоратга олиниши лозим.Уларқўшимча қилганидай, юқоридаги масалани жума кунги тушки танаффусни  узайтириш йўли билан ҳал қилса бўлади. Агар шу каби қарор қабул қилинса, давлат ва мусулмон жамоатининг ҳам муаммоси ҳал қилинади.

Бунгача депутат Турсунбай Бакир ўғли ҳам бир неча бор жума кунини дам олиш куни деб белгилаш таклифини кўтариб чиққан.

Мақола БМТТД ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигидаги «Қирғизистон Республикасида суд адолатидан фойдаланишни кенгайтириш” ва “Барқарор тинчликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқ ҳамда адолат устуворлигини такомиллаштириш” лойиҳалари кўмагида тайёрланди.

“Биз” №16 (19), 27-октябрь, 2015-ж.

Оставьте первый комментарий

Оставить комментарий

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*