Умумий мактаб формаси ижтимоий тенгсизликни бартараф этоладими?

bizforma1

Янги ўқув йилидан бошлаб Қирғизистон мактаблари умумий формага ўтади. Мазкур формани жорий қилишнингмақсадларидан бири ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш эканлиги билан тушунтирилган эди. Оқ, бўз, тўқ қизилрангларда тикилган формага ва галстугига миллий нақш бостирилган бўлиб, бугунги кунда махсус очилган дўконлардан сотиб олишмоқда. Формаларнинг нарҳи ҳамматоларнинг сифатига қараб, Ўш шаҳрида 1500 дан бошлаб 2000 сомгача сотилмоқда.

Ўш шаҳрининг Турон шаҳарчаси яшовчиси Феруза  Салимованинг  уч нафар фарзанди мактабда ўқийди. Уни  ҳарбир фарзандига мактаб формасини олиб беришга моддий жиҳатдан қурбиетмайди. Ферузанинг сўзларига кўра, агар ушбу формани болалари кия олмаса, мактабда ажралиб қолади.

«Бундан ташқари икки хил матодан тикилиб сотилмоқда. Бири арзон, иккинчиси нисбатан қиммат. Кўриниши ҳамайтиб турибди. Мен арзонини олиб берсам, эртага мактабда болам ўксинмайдими деган ўйдаман»,- дейди Феруза Салимова.

Сотувчиларнинг таъкидлашича, айрим бир хусусий тикувчилар ҳам, ушбу форманинг намуналарини тикишиб арзон баҳода сотмоқда. Бироқ унинг кастюми ичида астари йўқлигидан билса бўлади.  Шу билан бирга у арзонроқ сотилмоқда.

“Буни ҳамбир жамиятнинг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган қатламигачиқаришаётгандир”, — деди ўз исмини ошкор этишни истамаган сотувчи.

Шу ўринда «ижтимоий тенгсизлик яна ўз ҳолидақолмаяптими?» деган саволни иқтисодий таҳлилчи Эркин Абдуразаковга бердик.

«Тенгсизликни бартараф қиламиздеб, айтганлари билан айрим ота- оналар ёки баъзи фирмалар давлат умумий сиёсатининг йўқлигидан  ўзлари форманинг матоларини танлаб олиб келиб беришмоқда. Ҳозирдаумумий форманинг нарҳида 300 сомгача фарқ бўлмоқда. Бу ҳақда  айрим бир фирмалар сифати паст матолардан тикиб, сотувга чиқармоқда. Форманинг кўринишини умумий қилганиданкейин, сифати ва баҳосини ҳамминистрлик назорат қилишкерак-да»,-дейди таҳлилчи.

Ўш шаҳар таълим бошқармалиги раҳбари Куштарбек Кимсановнинг “Ынтымак”қаберган интервьюсига кўра, шаҳар мактабларидаги ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган, кўп болали етим, ярим етим оилаларга мактаб формаси бепул тарқатилар экан.

“Биз ўта қаттиқталаб қўймаймиз, секин-асталик билан ушбу формага ўтказамиз. Бироқ бошланғич синф ўқувчиларининг барчаси оммавий тарзда мазкур формани кийишлари шарт”, — деди Ўш шаҳар таълим бошқармалигининг раҳбари Куштарбек Кимсанов.

Айрим ота-оналар эса тинчсизланиб: “Бундан бир неча йил аввал ҳаммактаб формаси деб, катак кийимлар чиқарилган эди, аммо унинг келажаги узоққа бормади. Бу формани ҳамфалон сомдан сотиб олсагу, кейин кийилмай қолса-чи?”,- деган фикрларни  билдиришмоқда.

Ўш шаҳар таълим бошқармалигининг усулхона бошлиғининг таъкидлашича, давлат томонидан чиқарилган фармон, буйруқлар фуқароларга қулайликяратиш учун чиқарилади. Демак, ушбу форма тўғрисидаги қонунҳамота-оналарни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий тенгсизликни бартараф қилишмақсадида чиқарилган.

Таҳлилчи Эркин Абдуразаковнинг фикрига кўра, мактаб формасининг нарх-навоси ҳамдасифати ўртасидаги фарқни йўқотиш ва ўқувчилар ўртасидаги ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқармаслик учун бу иш давлат томонидан қаттиқназоратга олиниши керак. Бусиз муаммонинг ечимини топиш қийин, дейди у.

«Биз», 08.2015

Оставьте первый комментарий

Оставить комментарий

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*