Қайнота келини билан уй талашмоқда

talash_uy

“Қўлимда ёш болам билан ижарага чиқариб қўйди

Гулирайхон Исаева куёви Умид Тилаволдиев билан турмуш қуриб, биринчи фарзанди Рухшона дунёга келгандан сўнг, қайнатоси ёшларни ижарага уй олиб алоҳида чиқариб қўйган. Ижарада уйдан-уйга кўчганимизда бегоналарнинг раҳми келди дейди Гулирайхон.

Бировнинг уйида икки йил яшадик.У уй сотиладиган бўлиб қолгандан кейин, биз ўша маҳалладаги бошқа уйга кўчиб чиқдик.Орадан бир йил ўтгандан кейин улар икки ўғлини тенг уйлаб. яна биз уйсиз қолиб қаерга боришимизни билмай турган вақтимизда, мен бошланғич синфда ўқитган ўқувчимнинг онаси менга қўрғонидан ер ажратиб уй солиб яшашимизни таклиф қилди. Биз эр-хотин қўлимизда бор пулни, яъни 25 минг сомни бериб 6 сотих ерини олдик. Ерни 100 минг сомга бахоладик. Қолган пулини узиш ҳамда уй солиш учун Россияга ёш боламиз билан кетдик. Шу орада қайнотам келиб ерни ўз номига ўтказиб олибди“,-дея ҳикояқилди Гулирайҳон.

“Биз ер сотганда қайнотасини кўрмаганмиз”

Ер эгаларидан бири Режабхон Амирхўжаева олди-сотди ишларида Собиржон Тилаволдиевни кўрмаганини маълум қилди.Улар уй учун пулнинг чорак қисмини бериб, қолганини оз-оздан бериб узишганини қўшимчақилди.

Собиржон акани аввалдан танир эдик. Бироқ олди-сотди ишларида у кишини кўрмаганмиз. Ёшларни уйдан-уйга кўчаётганини кўриб, ўзимиз қўрғонимиздан ер олиб яшанглар дедик. Еримизни сотиш ниятимиз бор эди, яхши одамларни излаётгандик. Шундан кейин булар келиб, ерни олишди-да чет элга чиқиб кетишди. Орадан оз вақт ўтгандан кейин отаси келиб, уй учун ишонч қоғозиқиляпман деб имзо чектирди. Бироқ биз уни Қизил китоб эканини билганмиз. Фарзандлари келганда номига ўтказиб берса керак, деб, ўйлаганмиз“, – деди Чекобод қишлоғи яшовчиси Режабхон Амирхўжаева.

“Қурилиш материалларининг 90 фоизини келинни ота-онаси олиб берган

Орадан бир йил ўтгандан кейин Гулирайхон билан Умиджон Россиядан келиб, уй қуриш ишларига тушишади. Бу ишда қишлоқдошлариҳашар йўли билан ёрдам беришса, қурилиш материлларини сотиб олишга Гулирайхоннинг ота-онаси ёрдам беришган.

Бу уйни қурилиш материалларининг 90 фоизини Гулирайхоннинг ота-онаси олиб берган. Қайнотаҳамдақайнонасиҳашарчиларга бош бўлиб туришган халос. Келинни иккита қизиҳам бор. Турмуш ўртоғи Умиджон билан аҳил иноқликда истиқомадқилиб келишган. Уйни битиришгандан кейин қайнотасини талашиши нотўғри деб ҳисоблайман“,  – деди Араван район Чекобод қишлоғидаги Нурали маҳалла қўмитаси Мамасоли Машрабхўжаев.

Маҳалла қўмитасининг сўзларига кўра, Собиржон Тилаволдиев уйни турмушдан ажраб келган қизининг номига ўтказиб бериш ниятида.

Бироқ бу сўзларни Тилаволдиев рад этди. У ҳозирги вақтда ўғли Россия давлатида эканини айтиб, келганида ўтказиб беришини маълум қилди.

“АГАР КЕЛИНИМ ЯНА БИР МАРТА СУДГА БЕРСА УЙНИ СОТИБ ЮБОРАМАН

Гулирайхонни Собиржон Тилаволдиев ҳамда Мўъминжон Амирхўжаевлар орасидаги олди-сотди шартномасини бекор қилишини сўраб судга мурожаат қилганига учой бўлди. Умиджон Россияга чиқиб кетганига эса ҳали икки ой ҳам бўлмади. Тўрт йил давомида ўтказмаган бундан кейин уйни ўғлига беришига гумони борлигини Гулирайхон яширмади.

“Уй учун ерни ўзим олганман. Пойдеворидан бошлаб, томигача барчасини ўзим қурдирдим. Қудаларим фақат бир кун ҳашарга келишди. Энди ўғлим келганида уйни ўтказиб бераман. Унгача ҳеч кимга бермайман. Уч ойдан бери терговга чақиришиб ҳиқилдоғимга келтиришди. 22-октябрга белгиланган суд ҳамқолдирилди. Келиним яна бир марта судга мурожаат қилса, уйни сотиб бораман. Уй менинг номимда ҳеч нарса қила олмайди. Болалари билан қаерга борса, бораверсин. Ўғлим хоҳласа яшасин хоҳламаса йўқ“, – деди Собиржон Тилаволдиев.

Уйни бўшатиши кераклигини эшитган Гулирайхон икки қизи билан қаерга боришини билмасдан Аравон район судига мурожаат қилган.

Дастлабки жараёнда олди-сотди ишларидан кейин уч йил муддат ичида судга мурожаат қилиши керак эди. Булар ерни Амирхўжаевдан сотиб олишганига 4 йил бўлгани, бошқача айтганда арзланиш муддати ўтканлиги сабабли суд ишни кўрмаганди“, – дея тушунтирди Собиржон Тилаволдиевнинг адвокати Айчурок Сулаймонова.

“Чиқмаган жондан умид

Гулирайхонга адвокатлик қилаётган Айсулуу Кенжекулова эса мулк эгаси Амирхўжаевлар ерни Гулирайхон ҳамда Умиджонларга сотганлиги ҳақидаги тилхатга асосланиб, олди-сотди шартномасини бекор қилиш илтимоси билан яна судга мурожаат қилган. Суд иши 22-октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ тегишли орган вакиллари келмаганлиги сабабли суд иши қолдирилди. Ҳозирча суд қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас.

Таъкидлаб ўтсак Гулирайхон ва Умиджон орасида вояга етмаган 11 ёшли ва 4 ёшли қизлари бор.

Собиржон Тилаволдиев билан Саодатхон ТилаволдиеваларУмиджондан ташқари яна бир ўғли, уч нафар қизи бор.

Мақола БМТТД ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигидаги «Қирғизистон Республикасида суд адолатидан фойдаланишни кенгайтириш” ва “Барқарор тинчликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқ ҳамда адолат устуворлигини такомиллаштириш” лойиҳалари кўмагида тайёрланди.

“Биз” №16 (19), 27-октябрь, 2015-ж.

1 Comment

  1. Ассалому алуйкум,бу хабарни окиб чикиб,шахсий фикримни ёзишга карор килдим.Менга кизик болган нарса,вокеъелик толик ёзилмаган.Агар адашмаётган болсам бу оила яъни Умиджон б-н Гулирайхон ажрашишга якин эдилар.Агар уй масаласига келсак,бу оила ажрашиб кетса хам,уй учга болиниши керак,бир кисми Умиджонга колган икки кисми унинг кизлари ва аёлига берилиши керек.Факат шундагина шариат конунларига ва Кыргызыстон республикасининг конституция конунларига тогри келади.Бу ерда айб хар икки тамонда хам болиши мумкин лекин норасида болаларни хеч нарсасиз ташлаб койиш хеч кайси конунларга тогри келмайди колаверса инсонийлика,мусулмонлика умуман тогри келмайди.Биз мусулмонлар сурок савол куни Аллохнинг олдида фарзандларимиз у-н жавоб берамиз.Албатта бу менинг шахсий фикрим,хурмат б-н Мухаммед.Ассаламу алейкум.

Leave a Reply to Мухаммед Жоопту жокко чыгаруу

Your email address will not be published.


*